Ўзбекистондаги энг шуҳрати баланд саккиз касб

Ўзбекистондаги энг шуҳрати баланд саккиз касб

@Biznesologiya


2017 йил якунларига кўра Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1,453,200 сўм (180 долларга яқин) ни ташкил этган. Бу маълумотларни демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси келтирмоқда. Ўтган йили ўз меҳнати учун энг кўп ҳақни молия ва суғурта фаолияти бўйича мутахассислар олишган: ўртача 2 миллион 694 минг сўм ($330). Бу ҳолда, суғуртачилар ва банкирлар бошқа ўзбекистонликларга нисбатан 85,4 фоиз кўпроқ маош олишлари ҳам қайд этилган. 

Молия ва суғурта соҳаларидан сўнг ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси бормоқда, бу ерда ойига ўртча 2 миллион 498 минг ($310) ва саноат сектори – 2 миллион 100 минг сўм ($260) бормоқда.

Бироқ катта маош олувчи ҳамма ҳам Ўзбекистон иш ўринлари бозорида талабгир эмас. «Очиқ Осиё онлайн» ўзбекистонлик иш берувчилар қидириб юрган энг машҳур мутахассислар рўйхатини санаб ўтишга қарор қилди.

График дизайнер

Фойдаланувчилар учун қулай конструкциялаш ва бадиий безак бериш устаси, график дизайнер — оддий чизиқлар, шакллар ва ёзувларга ҳаёт бера олувчи сеҳргардир. Бугун бу касб ўзбекистонлик иш берувчилар рўйхатини бошқармоқда.

График дизайнер пешлавҳалар, реклама шчитлари, плакатлар, кўрсаткичлар, белгилар ва схемалар билан ишлайди. Бундан ташқари, у ахборот енгил ҳазм бўлиши, қаердаки бўлмасин: сайтлар, журналлар, газеталар, китоблар ва дисклар муқоваси, ресторан менюси, маҳсулотлар каталоги, ташриф қоғозлари, маҳсулотлар ўрами, дўконлар пештахтасида осон ўқилишини таъминлашлари керак. Ўзбекистонда график дизайнернинг маошни 250 доллардан бошланади.

SMM-менежер

SMM — Social Media Marketing дегани, яъниижтимоий тармоқларда илгари суриш бўйича мутахассис. Бу инсон бутунжаҳон тармоғида бренднинг нуфузини шакллантиради. SMM-менежер бренед ҳақидаги ахборотни, масалан, YouTube, Facebook, Google+, ВКонтакте, Одноклассники, Мой Мир, Twitter, Instagram ва ҳоказоларда бошқаради. SMM-менежернинг вазифаси — мижознинг маҳсулоти ёки хизматига қизиқувчи аудиторияни кўпайтириш. Шунингдек у мижознинг имижини мустаҳкамлайди, салбий маълумотларни камайтиришга тиришади, жумладан ижтимоий тармоқларда "Қора Пиар"га қарши курашади. SMM-менежернинг маоши 200 доллардан бошланади.

Савдо бўйича менежер

Савдо бўйича менежер ишларни олиб бориши, дилерлик муносабатларини ривожлантириши ва тартибга солиши, мижозни қизиқтириши, шартномалар имзолаши, битимлар тузилганидан сўнг харидорлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни эплаши керак. Бугун бу касб Ўзбекистон меҳнат биржаларида катта талабга эга, хусусан – улгуржи савдода. Ахир айнан шу ерда маҳсулотларнинг истеъмолчиларига етказилишини таъминловчи савдо каналларини ишлаб чиқиш ва яратиш керак бўлади. 

Экспертлар бу фаолият турини касб эмас "қалб ҳолати" деб баҳолашади. Бу таъриф осонгина тушунтирилади :агар сиз бажарган ишингиздан қониқиш ва хурсандчилик туя олсангиз — бу иш "сизники", акс ҳолда бошқа юмуш билан шуғулланганингиз маъқул. "Савдочилар"нинг маоши сотилган маҳсулот ва хизматларнинг миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқ.

HR-менежер

HR-менежер, ёки персонал бўйича менежер — замонавий ҳаёт талабидан келиб чиқиб яралган, бироқ энг камёб ва энг истиқболли касб саналади. HR-менежерлар энг моҳир ишчиларни танлаб, инсон ресурсларини компания стратегик мақсадлари атрофига тўплаб, ташкилотда самарадорлик муҳитини яратиш, шу йўл билан компания баҳосини ошириш билан шуғулланишади. HR-менежернинг ваколатларидан бири – бу бўлинмалар раҳбарларига қараб иш тутиш ва ишбилармонлик муносабатларини ўрнатиш маҳоратидир, ҳар бир ишчи билан ўзаро ҳаракат ҳам муҳим. Бугунлик кунда яхши ишчилар — олтин баҳосига тенг, бинобарин, уларни қидириб, топиб, танлаб олиш ҳам шу қадар юксак баҳоланади. HR-менежернинг маоши Ўзбекистонда 250 доллардан бошланади. 

Маркетинг-менежер

Маркетинг бўйича менежер касби ҳам нисбатан яқинда пайдо бўлган. Бироқ шунга қарамасданг бу лавозим билан шуғулланаётган инсон ҳар қандай ташкилотда юксак қадрланади 

Бундай ишчиларнинг бош вазифаси — савдони бошқаиш, бу эса компания савдоси ва даромадларининг ошишига олиб келади. Компанияларга бугунги кунда савдоларнинг барқарор ўсишидан ортиқ нима ҳам керак? hh.uz рекрутинг сайти маълумотларига кўра маркетинг бўйича менежерларнинг маоши ойига 4 миллион сўм (500 доллар) гача етади. 

PR-менежер

Компания, бренд, маҳсулот ёки хизматнинг ижобий нуфузини пайдо қилувчи мутахассис. Бир шахсга жамланган журналист, социолог, психолог ёки маркетолог. PR-менежернинг асосий вазифаси – компания имижи ва унинг ривожланишига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш, таҳлил ва прогноз қилишдир. Уни маҳсулот ёки хизматларни илгари сурувчи реклама бўйича мутахассис билан чалкаштирмаслик керак, чунки компания, бренд ёки умуман олганда маҳсулотнинг ижобий нуфузи ҳақида қайғуриш ҳамда уларни бозорда илгари суриш бутунлай бошқа-бошқа нарсалар. hh.uz маълумотларига кўра, Ўзбекистонда PR-менежерларнинг ойлик маоши ҳам 4 миллион сўм (500 доллар) га етади. 

Веб-дизайнер

Веб-дизайнер касби бугунги кунда жуда машҳур бўлиб кетди. Бунга сабаб кўплаб сайтларнинг пайдо бўлганигина эмас, шунингдек уни сайёрамизнинг исталган нуқтасидан туриб бошқариш мумкинлигида. Сайтларнинг тобора ошиб бораётган сони ва интернетнинг ривожланиши бу соҳа мутахассисларига бўлган талабни ҳам оширмоқда. 

Ўзбекистондаги иш берувчиларнинг аксарият қисми веб-дизайн бўйича мутахассисларга ойига 250 АҚШ долларидан бошланувчи маош таклиф этишади.

Юрист

Мамлакатда юридик соҳа кадрларини тайёрлаб берувчи базавий олий ўқув юрти — Тошкент давлат юридик университетидир. У беш йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Халқаро-юритсларни шунингдек Тошкент жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳам тайёрлайди. Қайд этиш жоизки, юристлар, иқтисодчилар, логистика бўйича мутахассислар энг катта маошга кўз тикса бўлаверишади — уларнинг ойлик даромадлари 700-800 долларни ташкил этади, бу Ўзбекистон учун катта кўрсаткич саналади.

МАНБА

Report Page